Қуйидаги шахслар судда вакил бўла олмайди:
1) вояга етмаган шахслар, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно;
2) васийлик ва ҳомийлик белгиланган шахслар;
3) судьялар, прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар, суд девони ходимлари бундан улар қонуний вакил (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) сифатида, шунингдек тегишли суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органларининг вакили сифатида иштирок этган ҳоллар мустасно;
4) манфаатлари ваколат берувчининг манфаатларига зид бўлган шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётган ёки илгари ёрдам кўрсатган шахслар;
5) судья, прокурор, суд мажлисининг котиби, эксперт, мутахассис, таржимон билан қариндошлик муносабатларида бўлган шахслар.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
64-modda. Судда вакил бўла олмайдиган шахслар
(64-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.