Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва улар вакилларининг ваколатларини текшириши шарт.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва улар вакилларининг ваколатларини тан олиш ва уларнинг суд мажлисида иштирок этишига рухсат бериш тўғрисидаги масалани мазкур шахслар судга тақдим этган ҳужжатларни текшириш асосида ҳал этади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва улар вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар суд мажлиси баённомасига киритилади, зарур бўлганда эса уларнинг кўчирма нусхалари ишга қўшиб қўйилади.
Ишда иштирок этувчи шахс, унинг вакили ўз ваколатларини тасдиқлаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этмаган ёки қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган ҳужжатларни тақдим этган тақдирда, суд тегишли шахснинг ишда иштирок этишга оид ваколатларини тан олишни рад этади, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
63-modda. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва улар вакилларининг ваколатларини текшириш
(63-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.