Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

47-modda. Ишда давлат органлари ва бошқа шахсларнинг иштироки

(47-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа шахслар фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ариза бериши мумкин. Ариза берган мазкур органлар ва шахслар аризачининг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ҳамда унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади. Давлат органи ва бошқа шахснинг ўзи берган аризадан воз кечиши аризачини ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Давлат органи ва бошқа шахс томонидан аризачининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган талабдан аризачининг воз кечиши аризани кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.