Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

46-modda. Ишда прокурорнинг иштироки

(46-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон)

Прокурор барча ишлар бўйича суд мажлисида иштирок этишга ҳақли. Прокурор фуқаролар ва юридик шахсларнинг, шунингдек жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиб, судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ариза туманлараро маъмурий судларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикасининг барча маъмурий судларига ариза тақдим этишга ҳақли. Прокурорнинг ўз аризасидан воз кечиши аризачини ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Прокурор томонидан аризачининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган талабдан аризачининг воз кечиши аризани кўрмасдан қолдиришга олиб келади. Қонунда назарда тутилган ёки суд мазкур ишда прокурор иштирок этиши зарур деб топган ҳолларда, ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларда, шунингдек прокурорнинг аризаси асосида қўзғатилган ишларда прокурор иштирок этиши шарт. Ишда иштирок этувчи прокурор ишнинг мазмуни бўйича фикрини баён қилади, бундан унинг бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга доир аризаси бўйича қўзғатилган ишлар мустасно. Фуқаронинг, юридик шахснинг, жамият ва давлатнинг манфаатларини кўзлаб ариза тақдим этган прокурор аризачининг ҳуқуқларидан фойдаланади ҳамда унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади, бундан келишув битими тузиш ҳуқуқи мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.