Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

43-modda. Процессуал ҳуқуқий ворислик

Тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, фуқаронинг вафот этиши ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик маъмурий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Тарафни ҳуқуқий ворис билан алмаштириш тўғрисида ажрим чиқарилади. Тарафни ҳуқуқий ворис билан алмаштириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Тараф ҳуқуқий ворис билан алмаштирилганидан кейин маъмурий суд ишларини юритиш алмаштириш амалга оширилган босқичнинг ўзида давом эттирилади. Ҳуқуқий ворис ишга киришгунига қадар суд процессида амалга оширилган барча ҳаракатлар ҳуқуқий ворисга ўрнини бўшатиб берган шахсга қай даражада мажбурий бўлган бўлса, ҳуқуқий ворис учун ҳам шу даражада мажбурийдир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.