Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

42-modda. Ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш

Суд ариза (шикоят) бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан талаб тақдим этилганини аниқласа, ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар дахлдор бўлмаган жавобгарни аризачи розилиги билан дахлдор бўлган жавобгар билан алмаштирилишига йўл қўйиши мумкин. Агар аризачи жавобгарни бошқа шахс билан алмаштиришга рози бўлмаса, суд аризачининг розилиги билан бу шахсни иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб этиши мумкин. Ишга дахлдор бўлмаган жавобгар алмаштирилганлиги тўғрисида ажрим чиқарилади. Ишга дахлдор бўлмаган жавобгар алмаштирилганидан сўнг ишни кўриш бошидан бошланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.