Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

266¹²-modda. Тафтиш инстанцияси судининг ажримлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш)

(28-боб Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш, қайтариш, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ушбу Кодексда суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) беришнинг белгиланган муддати ичида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни иш юритишга қабул қилишни рад этиш, тафтиш тартибидаги шикоятни қайтариш тўғрисидаги ажрими ушбу Кодексда тафтиш тартибида шикоят бериш учун белгиланган муддат ичида шикоят берган шахснинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари томонидан бекор қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг тафтиш тартибидаги протестни иш юритишга қабул қилишни рад этиш, тафтиш тартибидаги протестни қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига ушбу Кодексда белгиланган тартибда суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида протест бериш муддати ичида протест келтирилиши мумкин. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим, шунингдек ушбу Кодексда устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг бошқа ажримлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига ушбу Кодексда белгиланган тартибда суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати ичида протест келтирилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.