Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

266¹¹-modda. Суднинг ажрими, қарори устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест)

Суднинг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ушбу Кодекснинг 249-моддасида назарда тутилган ажрим, қарор устидан мазкур Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу бобда тафтиш тартибидаги шикоятларни (протестларни) кўриш учун назарда тутилган тартибда тафтиш инстанцияси суди томонидан кўрилади. Тафтиш инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли: 1) ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга; 2) ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга ёхуд илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга; 3) ажримни, қарорни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), ишни мазмунан кўриш учун тегишли инстанция судига юборишга; 4) ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.