Суд мажлиси чоғида, шунингдек суд мажлиси залидан ташқарида айрим процессуал ҳаракатлар бажарилганда баённома юритилади.
Суд мажлисининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
1) суд мажлиси ўтказилган йил, ой, сана ва жой;
2) ишни кўраётган суднинг номи, суд таркиби ва суд мажлисининг котиби;
3) ишнинг номи ва рақами;
4) ишда иштирок этувчи шахслар ва суд процессининг бошқа иштирокчилари келганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
5) ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига суд томонидан уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
6) суд томонидан алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кирмасдан жойида чиқарилган ажримлар;
7) ишда иштирок этувчи шахсларнинг оғзаки арзлари ва илтимосномалари;
8) ишни кўриш чоғида судга тақдим этилган барча ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг ёзма хулосалари ҳақидаги маълумотлар;
9) ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосаларини оғзаки тушунтиришлари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), ашёвий, ёзма ва рақамли далилларнинг кўздан кечирилганлиги, олиб қўйилганлиги, схемалар тузилганлиги, видео ва фототасвирга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар;
10) алоҳида процессуал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида олинган маълумотлар;
11) суд музокараларининг мазмуни ва прокурорнинг фикри;
12) суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори ўқиб эшиттирилганлиги ҳақидаги маълумотлар.
Суд мажлиси баённомасида бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Суд мажлиси аудио- ёки видеоёзувга олинган тақдирда, суд мажлиси баённомасида фақат мазкур модда иккинчи қисмининг 1 — 4, 6 — 8, 11-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан ёзув киритилади, ишда иштирок этувчи шахслар берган тушунтиришларнинг бошланган ва тугаган вақти, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосалари юзасидан берган оғзаки тушунтиришлари, музокаралар ва прокурорнинг фикри акс эттирилади, шунингдек суд мажлисини ёзиб олишнинг техник воситаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Электрон ёхуд бошқа аудио- ёки видеоёзувлар жамланган воситалар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.
Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, суд мажлиси баённомасида ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилганлардан ташқари қуйидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак:
суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги тўғрисидаги;
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашган суднинг номи ҳақидаги;
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган судга келган ишда иштирок этувчи шахслар ва суд процессининг бошқа иштирокчилари тўғрисидаги;
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган суднинг ҳамда ишни кўраётган суднинг ахборот-коммуникация технологиялари ходимлари ҳақидаги.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
175-modda. Баённоманинг мазмуни
(175-модда иккинчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.