Ишни кўриш чоғида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақли.
Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.
Хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, юридик шахсларга, мансабдор шахсларга юборилади, улар кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт.
Хусусий ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилади.
Ишни кўришда мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг хатти-ҳаракатларида, уларнинг ишда иштирок этишидан қатъи назар, маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланса, агар ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қонунда мазкур суднинг ваколатига киритилган бўлса, суд уларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқади.
Маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида суд қарор қабул қилади.
Қарор устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
174-modda. Хусусий ажрим ва қарор
(174-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.