Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

148¹-modda. Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг судга келмаганлиги оқибатлари

(148¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)

Маъмурий органнинг қарори ёки унинг мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризани (шикоятни) кўришда мансабдор шахснинг ёки унинг вакилининг суд мажлисидаги иштироки мажбурий ҳисобланади. Ушбу аризани (шикоятни) кўришда мансабдор шахс ёки унинг вакили суд мажлисида иштирок этмаган тақдирда суд муҳокамаси кейинга қолдирилади. Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг суд муҳокамасида иштирок этмаганлиги суд томонидан узрли деб топилмаган тақдирда, суд мансабдор шахсга нисбатан суд жаримасини қўллашга ҳақли. Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг иштироки ишнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилмаган тақдирда, иш давлат органи мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.