Маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида дастлабки эшитув ўтказилади.
Судья дастлабки эшитувни ариза судга келиб тушган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказади, ушбу муддат суд муҳокамаси учун белгиланган муддатга киритилмайди.
Дастлабки эшитувни ўтказиш чоғида судья:
1) аризачининг талабларини ва жавобгарнинг эътирозларини аниқлаштиради;
2) аризадаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради;
3) талабларни исботлаш учун аризачига зарур далилларни ҳамда жавобгарга фикрини ёзма равишда тақдим этиш бўйича тушунтиришлар беради;
4) аризадаги талабларга ва ишдаги далилларга дастлабки ҳуқуқий баҳо (ишга дахлдор бўлмаган тарафларни алмаштириш, қўшимча жавобгарни жалб қилиш ва бошқалар) беради. Бунда кўрилаётган ишнинг мазмунан ҳал этилиши бўйича якуний фикр билдиришга йўл қўйилмайди.
Дастлабки эшитув бўйича мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида тарафлар буюртма хат орқали ёки хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
Дастлабки эшитув бўйича мажлис ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади: мажлис ўтказилган сана ва жой; ишни юритаётган суднинг номи; судьянинг ва мажлис котибининг (судья ёрдамчисининг ёки катта ёрдамчисининг) фамилияси ҳамда исми-шарифининг бош ҳарфлари; тарафлар ва уларга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар; тарафлар томонидан берилган тушунтиришлар.
Тарафлар келмаган тақдирда, судья ушбу Кодекснинг 140-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширади. Бундай ҳолда дастлабки эшитув бўйича баённома тузилмайди.
Дастлабки эшитув натижасига кўра аризани кўрмасдан қолдириш ёки келишув битимини тасдиқлаш ёхуд иш бўйича суд муҳокамасини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқарилади»;
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
140¹-modda. Дастлабки эшитув
(140¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.