Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида қуйидаги ҳаракатларни ариза (шикоят) келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай амалга оширади:
1) ишда иштирок этиш учун бошқа жавобгарни ёки учинчи шахсни жалб этиш масаласини кўриб чиқади;
2) манфаатдор шахсларни ишни юритиш тўғрисида хабардор қилади;
3) ишда иштирок этувчи шахсларни уларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишга бўлган ҳуқуқлари ҳақида хабардор қилади;
4) ишда иштирок этувчи шахсларга, бошқа ташкилотларга, уларнинг мансабдор шахсларига муайян ҳаракатларни амалга оширишни, шу жумладан низони ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни таклиф этади;
5) гувоҳларни чақиртиради;
6) экспертиза тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади;
7) тарафларга зарур далилларни олишга кўмаклашади, тарафларнинг илтимосномаси бўйича уларни талаб қилиб олади;
8) тарафларнинг илтимосномаси бўйича дастлабки ҳимоя чораларини кўриш ва далилларни таъминлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади;
9) бошқа шахсларнинг ишга киришиши, ишларни битта иш юритишга бирлаштириш ёки арз қилинган талабларини алоҳида иш юритишга ажратиш, сайёр суд мажлисини ўтказиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади;
10) ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради;
11) тарафларни келиштириш чораларини кўради.
Судья ишнинг тўғри ва ўз вақтида ҳал этилишини таъминлашга қаратилган бошқа ҳаракатларни ҳам амалга оширади.
Дастлабки эшитув ўтказилган ҳолларда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш муддати йигирма кундан ошмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
140-modda. Судьянинг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлари
(140-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.