Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

109-modda. Иш юритишни тугатиш тартиби ва оқибатлари

(109-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат божини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади. Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади. Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.