Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади, агар:
1) иш маъмурий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга тааллуқли бўлмаса;
2) суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса;
3) аризачи бўлган юридик шахс тугатилган бўлса;
4) ишда тараф ҳисобланган фуқаронинг вафот этганидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;
5) аризачи талабидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса;
6) давлат рўйхатидан ўтишни рад этиш ёки бундан бўйин товлаш тўғрисидаги аризани (шикоятни) кўрилаётганда ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққан бўлса;
7) тўпланган материалларнинг йўқотилган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш учун етарли эмаслиги;
8) келишув битими тузилган ва у суд томонидан тасдиқланган бўлса.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
108-modda. Иш юритишни тугатиш асослари
(108-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.