Ma'muriy javobgarlik kodeksi

86²-modda. Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасидан фойдаланиш талабларини бузиш

(86²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 июль)

Автоматик мониторинг станцияларини, шунингдек чанг-газ тозалаш қурилмаларини ўрнатиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мажбуриятларни бажармаслик, Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига автоматик мониторинг станцияларини интеграция қилмаслик, ушбу базага маълумотларни киритмаслик, ўз вақтида ёки тўлиқ киритмаслик, нотўғри маълумотларни киритиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.