Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан озонни бузувчи моддалардан, таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар ва техник қурилмалардан фойдаланиш ҳамда уларни қўллашни тартибга солиш чораларини кўрмаслик, шунингдек озонни бузувчи моддаларнинг ҳисобини юритмаслик, уларнинг озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминламаслик, уларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш, рециркуляцияни (озонни бузувчи моддалардан қайта фойдаланиш мақсадида уларни бирламчи тозалашни) амалга оширмаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
86¹-modda. Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талабларни бузиш
(86¹-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.