Маъмурий жавобгарлик кодекси

324³⁹-modda. Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарори

Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) суд ишининг рақами, қарор чиқарилган сана ва жой; 2) суднинг номи ва таркиби, ишни кўришда иштирок этган прокурор ва бошқа шахслар; 3) тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахс (фамилияси, исми, отасининг исми); 4) тафтиш тартибида шикоят (протест) берилган қарорнинг қарор қисми мазмуни; 5) тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (протестнинг), ишни тафтиш тартибида кўришда иштирок этаётган шахслар эътирозларининг ва тушунтиришларининг мазмуни, шунингдек прокурорнинг фикри; 6) тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) бўйича ишни кўрувчи суднинг қарори. Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) қаноатлантирилмай қолдирилган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг қарорида биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори қонуний, асосли ва адолатли деб топилганлигининг, шикоят (протест) қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигининг асослари кўрсатилиши керак. Қарор бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг қарорида қонуннинг қайси нормалари бузилганлиги ва бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган қарорнинг асоссизлиги ва адолатсизлиги нимадан иборат эканлиги важлари кўрсатилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарори судья томонидан имзоланади. Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарори суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан чиқарилган қарор узил-кесилдир. Ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг қарори уни чиқарган судга ёки бошқа судга чиқарилган кундан эътиборан уч суткадан кечиктирмай иш билан бирга ижро этиш учун юборилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**Нимани англадади** Олий суд жиноят ишлари палатасининг қарори — бу суд ишини қайта кўриб чиқиш натижасида чиқарилган расмий ҳужжат. Унда суд ишининг барча маълумотлари, шикоят ёки протестнинг мазмуни, суднинг фикри ва қарори қайд этилади. Қарор суд залида ўқиб эшиттирилади ва қонуний кучга киради. **Кимга тегишли** Бу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тегишли. **Аmalда** Агар биринчи инстанция суди қарори нотўғри бўлса, шахс Олий судга шикоят юборади. Олий суд ишни қайта кўриб чиқиб, қарор қабул қилади — қарорни қўллаб қўйади ёки бекор қилади. Бу қарор узил-кесилдир ва унга қарши шикоят қўлланилмайди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Ma’muriy jarima qarori ustidan shikoyatQaror nusxasini olgan kundan 10 kun ichida beriladi. Shablon organ, qaror raqami, asoslar va dalillarni so‘raydi, moddalarni o‘zi qo‘shadi.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.