Ma'muriy javobgarlik kodeksi

324³⁸-modda. Ишни тафтиш тартибида кўришда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: 1) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида; 2) апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш ва биринчи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида; 3) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида; 4) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш ва янги қарор қабул қилиш ҳақида; 5) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида; 6) тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) қайтариб олинган тақдирда, тафтиш тартибида иш юритишни тугатиш тўғрисида.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.