Ma'muriy javobgarlik kodeksi

309-modda. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор

(309-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)

Орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, шу иш юзасидан қарор чиқаради. Қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарган органнинг (мансабдор шахснинг) номи; суд ишининг рақами; иш кўриб чиқилган сана; иши кўриб чиқилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ҳуқуқбузар жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами; ишни кўриб чиқиш чоғида аниқланган ҳолатларнинг баёни; мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; иш юзасидан қабул қилинган қарор; мавжуд бўлган тақдирда — жабрланувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами, шунингдек қарор устидан шикоят бериш муддати ва тартиби. Ушбу Кодекснинг 308¹-моддасида назарда тутилган ҳолларда қарорда ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги тўхтам ҳам кўрсатилиши керак Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодекс 242-моддасининг 1 ва 3-бандларида кўрсатиб ўтилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан маъмурий жазони қўлланиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш пайтида айбдордан етказилган мулкий зарарни ундириб олиш масаласи ҳам ҳал этиладиган бўлса, иш юзасидан чиқарилган қарорда ундириб олиниши лозим бўлган шу зарарнинг миқдори, уни ундириб олиш муддати ва тартиби кўрсатилади. Иш юзасидан чиқарилган қарорда олиб қўйилган ашёлар ва ҳужжатлар, шунингдек ушлаб турилган транспорт воситалари тўғрисидаги масала ҳам ҳал этилган бўлиши лозим. Қарор мажлисда иштирок этаётган коллегиал орган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор мансабдор шахс томонидан, органнинг қарори — мажлисда раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш бўйича қарор ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида чиқарилиши ва ижро этиш учун юборилиши мумкин. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда жазо қўлланилганлиги тўғрисида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённомага тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.