Агар орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётганда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги тўғрисида ёки ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаш учун асослар борлиги ҳақида хулосага келса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома билан судга юборилади.
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномада шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши ёки унга нисбатан енгилроқ маъмурий жазо чораси қўллаш кераклигининг сабаблари ва асослари баён этилади.
Суд ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномани кўриб чиқиб, ушбу Кодекснинг 310-моддасида назарда тутилган қарорлардан бирини чиқаради.
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш судга келиб тушган кундан эътиборан уч сутка ичида ушбу Кодекснинг 303, 304, 306—309-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
308¹-modda. Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги масалани ҳал этиш тартиби
(308¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.