Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш қонунчилик билан ваколат берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар амалга оширилиши мумкин, чунончи:
а) транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ушбу Кодекс 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 90¹-моддасида, 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 125¹-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида (бундан 125¹-модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар автоматлаштирилган ўлчов воситалари орқали аниқланган ҳоллар мустасно), 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128⁶-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 128¹⁰, 131, 133-моддаларида, 134-моддасида (бундан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган ҳоллар мустасно), 135-моддасида (бундан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137, 176³-моддаларида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганда, шунингдек қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда — ички ишлар органлари томонидан;
б) Қуролли Кучларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ва бошқа шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузганда — ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан;
в) ушбу Кодекснинг 60-моддасида, 70-моддасининг биринчи қисмида, 70¹, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 90¹, 91, 91¹, 92, 94-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларининг мансабдор шахслари томонидан;
г) ушбу Кодекснинг 90¹, 198, 227 — 227²⁷-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан;
д) ушбу Кодекснинг 164, 166, 167, 168, 172, 173, 176, 186¹-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан;
е) ушбу Кодекснинг 196¹, 196², 224-моддаларида, 224¹-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 224²-моддасида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 227²¹-моддасининг биринчи қисмида, 227²³-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг мансабдор шахслари томонидан;
ж) ушбу Кодекс 210¹-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан;
з) ушбу Кодекснинг 119 ва 132-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан.
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши муносабати билан тегишли ҳудудларда ёки объектларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилган шароитларда транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан ушбу Кодекс 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, транспорт воситаларини ушлаб туриш ички ишлар органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунига қадар амалга оширилади.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган томонидан электрон тизимларда автоматик тарзда жойлаштирилган маълумотга кўра транспорт воситаси жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади, бундан жарима учун тўлов электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали амалга ошириладиган ҳоллар мустасно.
Қонунчилик бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг транспорт воситаларидан ташқари) сақлаб туриш жойларига олиб бориш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
291-modda. Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби
(291-модда биринчи қисмининг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.