Маъмурий йўл билан ушлаб туриш уч соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас. Айрим ҳолларда алоҳида зарурат муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида маъмурий йўл билан ушлаб туришнинг бошқача муддатлари белгиланиши мумкин.
Чегара тартибини ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктларидаги тартибни бузган шахслар баённома тузиш учун уч соатгача муддатга ушлаб турилиши мумкин, ҳуқуқбузарнинг шахсини ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда эса — ушлаш пайтидан бошлаб йигирма тўрт соат ичида прокурорга ёзма тарзда маълум қилиб, уч суткагача ёки ҳуқуқбузарда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, прокурорнинг санкцияси билан ўн суткагача муддатга ушлаб турилиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 54, 56, 57, 58, 61, 90-моддаларида, 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 170, 183, 184², 184³, 191, 194, 194¹, 195, 195¹, 201, 204, 205, 206, 210-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд ўзининг шахси тўғрисидаги маълумотларни яширган шахслар ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иши жиноят ишлари бўйича суд ёки ички ишлар органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) томонидан кўриб чиқилгунга қадар, лекин 24 соатдан кўп бўлмаган муддатга ушлаб турилиши мумкин.
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати ҳуқуқбузарни баённома тузиш учун олиб келиш пайтидан бошланади, маст ҳолдаги шахслар учун эса — улар ҳушёр тортган вақтдан бошланади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
288-modda. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддатлари
(288-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.