Ma'muriy javobgarlik kodeksi

260²-modda. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

(260²-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига ушбу Кодекснинг 101-моддасида (электр энергияси ва газдан фойдаланиш қисмида мансабдор шахсларга нисбатан) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақли: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ҳамда унинг ўринбосарлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари. Ушбу Кодекснинг 100, 101, 102, 103, 172, 173, 198⁶-моддаларида, 228-моддасида (ёқилғи-энергетика соҳасида қўйилган муҳрларга (пломбаларга) тааллуқли ҳолларда) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.