Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 55-моддасида, 70-моддасида (ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги қисмида), 97, 97¹, 98-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Давлат қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача миқдорда;
инспекцияларнинг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда;
кон-техник инспекцияларининг ва ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача миқдорда;
давлат инспекторлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
260-modda. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг органлари
(260-модда иккинчи қисмининг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.