Ички ишлар органларига ушбу Кодекснинг 47-моддасининг биринчи қисмида, 47³, 54, 56¹, 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларда сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 91¹-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91²-моддасида, 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 114, 115-моддаларида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 125¹, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128, 128¹, 128², 128³, 128⁴, 128⁵, 128⁶, 128⁷, 128⁸, 128⁹, 129, 130, 135, 135¹-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139-моддаларида, 140-моддасининг биринчи қисмида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 147-моддасида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 155³, 155⁴, 155⁵, 161, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 188², 192, 204, 205, 221, 223, 223¹, 223³, 224 -моддаларида, 225-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ички ишлар органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:
1) ушбу Кодекснинг 56¹, 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларда сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 91¹-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91²-моддасида, 114-моддасида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 123-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 183, 192, 204, 205, 221, 223, 223¹, 223³, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманлар ички ишлар бўлимларининг (бошқармаларининг) бошлиқлари ёки бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари;
2) ушбу Кодекснинг 54, 56¹-моддаларида, 113-моддаси биринчи қисмида, 114-моддаси биринчи қисмида, 115-моддасида, 121-моддасининг иккинчи қисмида, 123, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — метрополитенни муҳофаза қилиш бўйича ички ишлар бўлимининг бошлиғи ёки бошлиғи ўринбосарлари;
2¹) ушбу Кодекснинг 56¹, 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларда сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 91¹-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91², 161-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 188, 188², 192-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари (бўлинмалари) бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
3) ушбу Кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — темир йўл вокзаллари ва аэропортлардаги бўлинмаларнинг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари, 223-моддасининг биринчи — саккизинчи қисмларида, 223¹, 223³, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — темир йўл вокзаллари ва аэропортлардаги бўлинмаларнинг, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг (бўлимларининг, бошқармаларининг) бошлиқлари ҳамда бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳларининг катта мутахассислари;
4) ушбу Кодекснинг 47-моддаси биринчи қисмида, 47³, 54, 56¹-моддаларида, 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 114, 123-моддаларида, 127-моддасида (товуш сигналини сабабсиз беришга доир қисмида), 128⁶-моддасида, 138-моддасида (пиёдаларга нисбатан), 147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларида сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратганлик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун), 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 161-моддасида (фуқароларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисмида, 188², 192, 221-моддаларида, 223-моддасининг биринчи — саккизинчи қисмларида, 223¹, 223³-моддаларида, 224-моддасининг биринчи қисмида, 225-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг профилактика бош инспекторлари, катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари, шунингдек ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари;
5) ушбу Кодекснинг 54, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 125¹, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128, 128¹, 128², 128³, 128⁴, 128⁵, 128⁶, 128⁷, 128⁸, 128⁹, 129, 130, 135, 135¹-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139-моддаларида, 140-моддасининг биринчи қисмида, 147-моддасида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шу жумладан йўлларда қурилиш-қазиш ишларини олиб борган шахслар томонидан белгиланган муддатларда йўл инфратузилмасини олдинги ҳолатига келтирмаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузишга тааллуқли қоидабузарликлардан ташқари) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (бошқармасининг) бошлиғи, унинг ўринбосарлари, йўл-патруль хизматини ҳамда маъмурий амалиётни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлимининг бошлиғи, муҳим топшириқлар бўйича бош инспектор, инспектор (маъмурий амалиёт бўйича), маъмурий амалиёт бўлинмасининг (бўлимининг) бошлиғи, маъмурий ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш бўйича бош инспектор, катта инспектор (инспектор), йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг (бўлинмасининг) бошлиғи, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг катта инспектори ва йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлимининг бошлиғи ёки унинг ўринбосари;
6) ушбу Кодекснинг 54, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 125¹, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128, 128¹, 128², 128³, 128⁴, 128⁵, 128⁶, 128⁷, 128⁸, 128⁹, 129, 130-моддаларида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 135¹-моддасида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, сафарбар гуруҳи) командири ёки командирининг ўринбосари;
7) ушбу Кодекснинг 54, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддасининг биринчи қисмида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасида, 128²-моддасининг биринчи қисмида, 128³, 128⁴, 128⁷, 128⁸, 128⁹-моддаларида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 135¹-моддасида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл-патруль хизматининг катта инспектори (инспектори) ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар.
8) ушбу Кодекснинг 54, 56¹-моддаларида, 91¹-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 113-моддасининг тўртинчи қисмида, 114, 115, 128⁶-моддаларида, 138-моддасида (пиёдаларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи, унинг ўринбосарлари, патруль-пост хизматини ташкил этиш бўлимининг бошлиғи, муҳим топшириқлар бўйича инспектори, катта инспектори, жамоат тартибини сақлаш бошқармаси (бўлим, бўлинма) бошлиқлари, унинг ўринбосарлари, патруль-пост хизмати саф бўлинмалари (бригада, батальон, отряд) командири ёки командирининг ўринбосари.
Ушбу модда иккинчи қисмининг 2 — 8-бандларида кўрсатилган ички ишлар органлари ходимлари ушбу Кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони фақат карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши муносабати билан тегишли ҳудудларда ёки объектларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилган тақдирда, қўллашга ҳақлидир.
Ички ишлар органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мансабдор шахслардан ташқари қуйидагилар ҳақли:
ушбу Кодекснинг 54, 56¹-моддаларида, 91¹-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 100-моддасида (ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид қисмида), 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 113-моддасининг тўртинчи қисмида, 114, 115, 128⁶-моддаларида, 138-моддасида (пиёдаларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисмида, 187¹-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг мансабдор шахслари;
ушбу Кодекснинг 185² ва 187-моддаларида (пробация назоратидаги шахсларга нисбатан) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари пробация хизматининг катта инспекторлари ва инспекторлари;
ушбу Кодекснинг 47-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 47⁶, 56², 56³, 56⁴, 59³, 59⁴-моддасида, 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 60¹, 63, 66-моддаларида, 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 79-моддасида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90, 90¹-моддаларида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 91¹, 91²-моддаларида, 100-моддасида (ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид қисмида), 101-моддасида (бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига тааллуқли ишлар мустасно) ва 185¹-моддасида (бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар мустасно), 188-моддасида, 239²-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг профилактика бош инспекторлари, катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари, шунингдек ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари;
ушбу Кодекснинг 61-моддасида, 79-моддасининг учинчи қисмида, 90-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 90¹-моддасида, 91¹-моддасининг тўртинчи қисмида, 183, 184²,184³, 185-моддаларида, 185¹-моддасида (бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар мустасно), 185², 185³, 186-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 188¹, 188³, 189, 189¹, 191, 194, 195, 210¹-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматларининг (бўлинмаларининг) мансабдор шахслари;
ушбу Кодекснинг 206¹-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ва инспекторлари.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича тузилган баённома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органга (мансабдор шахсга) ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда юборилади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
248-modda. Ички ишлар органлари
(248-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.