Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари вояга етмаган шахслар содир этган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади, бундан ушбу Кодекснинг 194, 194¹, ва 196¹-моддаларида назарда тутилган ишлар мустасно. Ушбу Кодекснинг 61, 116¹, 116², 125, 125¹, 126, 127, 128, 128¹, 128², 128³, 128⁴, 128⁵, 128⁶, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 135¹, 136, 137, 138, 183, 185, 185¹, 220, 221-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар фақат ўзига мазкур ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш келиб тушган орган (мансабдор шахс) уни болалар масалалари бўйича комиссияларга кўриб чиқиш учун топширган ҳоллардагина ушбу комиссиялар томонидан кўриб чиқилади. Болалар масалалари бўйича комиссиялар вояга етмаганларнинг ота-оналарига ёки улар ўрнини босувчи шахсларга тааллуқли бўлган, ушбу Кодекс 47-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади.
lex.uz’dagi asl matn247-modda. Болалар масалалари бўйича комиссиялар
(247-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1035-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1035/0166-сон)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Болалар масалалари бўйича комиссиялар — вояга етмаган болалар содир этган жиноятчилик жараёнларини ўрганувчи махсус органлар. Улар болаларнинг қилмишларини текширади, жазо бермасдан ўрнатади ва оилани қўллаб-қувватлайди. Комиссиялар болалар ва уларнинг ота-оналарининг ҳуқуқбузарликларини ҳам кўриб чиқади.
KIMGA TEGISHLI
Бу норма туман ва шаҳар даражасидаги болалар масалалари комиссияларига тегишли.
AMALDA
Ўн икки ёшли Ахмад дўканидан нон ўғирлади. Полиция уни ушлади. Комиссия Ахмадни сўрашди, унинг оиласи билан сўзлашди ва жазо бермасдан уни ўқувчи қилиб қайтарди, ота-онасига ҳам огоҳлантириш берди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.