Ma'muriy javobgarlik kodeksi

239²-modda. Ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш

(239²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 ноябрь)

Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Хайрия қутисини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузиш, — фуқароларга ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ҳомийлик ташкилоти томонидан ўз таъминоти (шу жумладан фаолияти билан боғлиқ барча харажатлари) учун молия йилида сарфлайдиган молиявий маблағларнинг қонунчиликда белгиланган миқдордан ошириб юборилиши, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.