Маъмурий жавобгарлик кодекси

234-modda. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар тўғрисидаги маълумотларни хабар қилмаганлик

(234-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг мансабдор шахслари ногиронлиги бўлган шахс деб топилган барча чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар тўғрисидаги маълумотларни, ногиронлик гуруҳидан қатъи назар, мудофаа ишлари органларига хабар қилмаганлиги, — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш идоралари мансабдор шахсларининг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг фамилияси, исми, отасининг исмидаги ўзгаришларга оид, уларнинг туғилган санаси ва жойи тўғрисида фуқаролик ҳолати актларини ёзиш дафтарига киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги, шунингдек чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг вафотини қайд этиш ҳоллари тўғрисидаги маълумотларни хабар қилмаганлиги — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

Nimani anglatadi Тиббий комиссиялар ва фуқаролик идоралари ходимлари ҳарбий хизматга чақирилувчилар ва мажбурлар ҳақидаги маълумотларни ҳарбий органларга ўз вақтида хабар қилиши керак. Ўзгаришлар, вафот ҳолатлари ва шахсий маълумотларни қўллай олмаслик жазоланади. Kimga tegishli Бу норма тиббий комиссиялар ва фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш идораларининг мансабдор шахсларига қўлланилади. Amalda Туман ҳарбий комиссариатига чақирилган ёш ўғил ногирон деб топилди, лекин комиссия бу маълумотни ҳарбий органга хабар қилмади. Ёки фуқаролик идорасида ҳарбий хизматчининг фамилияси ўзгарди, лекин туман ҳарбий органи ҳабардор қилинмади. Бу ҳолатларда жарима солинади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Ma’muriy jarima qarori ustidan shikoyatQaror nusxasini olgan kundan 10 kun ichida beriladi. Shablon organ, qaror raqami, asoslar va dalillarni so‘raydi, moddalarni o‘zi qo‘shadi.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.