Раҳбарлар ёки ҳарбий ҳисоб ишлари учун масъул бўлган бошқа шахсларнинг, шунингдек уй эгаларининг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига ва ҳокимликларга уй дафтарларини, чақирилувчилар ёки ҳарбий хизматга мажбур ҳисобланган шахсларнинг қайд қилиш карточкаларини ва ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини ҳарбий ҳисобга олиш ёки ҳисобдан чиқаришни расмийлаштириш учун ўз вақтида тақдим этмаслиги —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
233-modda. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг дастлабки ҳисобини юритиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик
(233-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.