Товарларни сақлаш учун жойлаштиришнинг белгиланган талаблари ва шартларига, уларни сақлаш тартибига, худди шунингдек божхона омборларида ҳамда эркин омборларда товарларга доир операциялар ўтказиш тартибига риоя этмаслик, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида, ушбу Кодекснинг 227⁴, 227⁸, 227⁹ ва 227¹¹-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарларни божхона режимида сақлаш муддатларига риоя этмаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
227¹³-modda. Товарларни сақлаш учун жойлаштириш, уларни сақлаш ва улар билан операциялар ўтказиш тартибини бузиш
(227¹³-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.