Ma'muriy javobgarlik kodeksi

227¹¹-modda. Божхона органи мансабдор шахсининг божхона назоратини ўтказиш учун ҳудуд ва бинога киришига тўсқинлик қилиш

(227¹¹-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)

Божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари, бундай назоратни ўтказиш учун керакли ҳужжатлар мавжуд бўлган ёки назорат этиш божхона органлари зиммасига юкланган фаолият амалга оширилаётган ҳудуд ёхуд бинога божхона органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.