Чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиши, яъни амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган ҳаракатланиш ҳужжатлари билан яшаши, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишнинг, кўчишнинг ёки яшаш жойини танлашнинг белгиланган тартибига риоя этмаганлиги, туриш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаши, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтиш қоидаларига ўн суткагача риоя этмаганлиги.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини ўн суткадан ортиқ, аммо ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга бузиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини ўттиз суткадан ортиқ муддатга бузиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида назарда тутилган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибини мансабдор шахс томонидан бузиш, —
мансабдор шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хусусий ишлар билан Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахс томонидан чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишини, шунингдек уларнинг бу ерда бўлишнинг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишини таъминлаш юзасидан чоралар кўрилмаганлиги, худди шунингдек шахс томонидан хусусий ишлар билан келган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уй-жой майдони, транспорт воситаларини бериш ёхуд бошқа хизматлар кўрсатиш, агар бу Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари бузилишига олиб келиши олдиндан аён бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ўн саккиз ёшгача бўлган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлиги учун ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, улар кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилади.
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузишни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этган тақдирда, улар кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи уч йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
225-modda. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш
(225-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 октябрь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.