Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш, яъни шахслар ва транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларида бўлиши ҳамда ҳаракатланиши тартибига риоя этмаслик, шахсларнинг ўтказиш пунктларидаги тақиқланган жойларга ва транспорт воситаларига ғайриқонуний кириши —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузганлик учун ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузишни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиб, ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи уч йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
224¹-modda. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш
(224¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ-753-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2022 й., 03/22/753/0133-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.