Ma'muriy javobgarlik kodeksi

175¹-modda. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

(175¹-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби субъектининг ва (ёки) бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари томонидан бажармаганлик, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботлар маълумотларининг тўғрилиги ҳамда ишончлилигини таъминламаганлик, шунингдек активлар ва мажбуриятларнинг инвентаризациясини ўтказмаганлик, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.