Транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс томонидан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари, шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситасининг эгаси ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан била туриб мастлик ҳолатидаги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари, шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остидаги шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш, —
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
140-modda. Мастлик ҳолатидаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топшириш
(140-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.