Ma'muriy javobgarlik kodeksi

14-modda. Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги

(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-996-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2024 й., 03/24/996/0921-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 май)

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Болалар масалалари бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади. Ана шу шахслар мазкур Кодекснинг 61, 116¹, 116², 116³, 125, 125¹, 126, 127, 128, 128¹, 128², 128³, 128⁴, 128⁵, 128⁶, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 135¹, 136, 138, 183, 185, 185¹, 185², 185³, 194, 194¹, 196¹, 206¹, 209¹, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади. Содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда мазкур шахсларга нисбатан (бундан ушбу Кодекснинг 194, 194¹ ва 196¹-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар мустасно) ишлар болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари ихтиёрига берилиши мумкин, ушбу Кодекснинг 61, 206¹-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг ишлари эса шу комиссияларга берилиши лозим.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.