Микромолия ташкилоти ўз фаолиятини «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда микромолия банки фаолиятига ўзгартириши мумкин.
Нобанк кредит ташкилотини қайта ташкил этиш иштирокчилар (акциядорлар) умумий йиғилишининг қарорига асосан қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.
Микромолия ташкилоти ёки факторинг ташкилоти бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилганда янгидан вужудга келадиган микромолия ташкилоти ёки факторинг ташкилоти мажбуриятларга ҳуқуқий ворис бўлишда ва (ёки) қайта ташкил этилаётган микромолия ташкилоти ёхуд факторинг ташкилоти ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширган тақдирда пруденциал нормативларга риоя этиши керак.
Нобанк кредит ташкилотини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун
38-modda. Нобанк кредит ташкилоти фаолиятини ўзгартиришнинг, уни қайта ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ва нобанк кредит ташкилотини тугатиш
(38-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.