Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар ўз қарз олувчилари (мижозлари) ҳамда кредиторларининг молиявий операцияларига доир ахборотнинг махфийлигини кафолатлайди. Микромолия ташкилотининг, факторинг ташкилотининг ва ломбарднинг бошқарув органлари аъзолари, шунингдек ходимлари нобанк кредит ташкилотининг, унинг қарз олувчиларининг (мижозларининг) операцияларига, шунингдек кредиторлар билан операцияларга доир сирни сақлаши шарт.
Конфиденциал ахборот ўзига ишониб топширилган ёки хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ушбу ахборот ўзига маълум бўлиб қолган шахслар уни ошкор этганлик учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Микромолия ташкилотларига факторинг ташкилотларига ва ломбардларга нисбатан банк сири тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган қоидалар қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун
37-modda. Ахборотнинг махфийлиги
(37-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.