Активларининг баланс қиймати ўн миллиард сўмдан ортиқ бўлган микромолия ташкилотлари ва факторинг ташкилотлари, активларининг баланс қиймати беш миллиард сўмдан ортиқ бўлган ломбардлар, шунингдек ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ва кафолатлар бериш ташкилотлари ички аудит хизматини ташкил этиши шарт.
Нобанк кредит ташкилотининг ички аудит хизмати нобанк кредит ташкилотининг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
Ички аудит хизмати нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифаларини амалга оширувчи шахси, шунингдек филиаллари томонидан қонунчиликка, таъсис ҳужжатларига ҳамда бошқа ҳужжатларга, молия-хўжалик операцияларини амалга оширишга доир белгиланган қоидалар ва тартиб-таомилларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида маълумотлар тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, шунингдек активлар бут сақланишини текшириш ҳамда мониторинг қилиш орқали ушбу орган ёки шахс, шунингдек филиаллар ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
lex.uz’dagi asl matn«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун
30-modda. Ички аудит хизмати
(30-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.