Банклар томонидан амалга ошириладиган айрим молиявий операцияларнинг ушбу Қонунда рухсат этилган мажмуини амалга оширувчи қуйидаги кредит ташкилотлари нобанк кредит ташкилотидир:
микромолия ташкилоти — микромолиялаштириш фаолиятини амалга оширувчи, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа хизматларни кўрсатувчи юридик шахс;
ломбард — шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкнинг (ашёнинг) закалат тарзидаги гарови асосида жисмоний шахсларга қисқа муддатли микроқарзлар беришга доир фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти — молиявий маблағларни жалб қилиш ва уларни ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
кафолатлар бериш ташкилоти — юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит ташкилоти олдидаги пул мажбуриятини бажариш бўйича кафолатлар (кафилликлар) бериш фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа хизматларни кўрсатувчи юридик шахс;
факторинг ташкилоти — пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс.
lex.uz’dagi asl matn«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун
3-modda. Нобанк кредит ташкилотлари
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.