«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун

28-modda. Нобанк кредит ташкилотларига нисбатан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар

(28-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)

Марказий банк нобанк кредит ташкилотларига нисбатан: нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларини, шу жумладан белгиланган пруденциал нормативларни ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик; улар хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик; фаолиятни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида Марказий банкка ёлғон ёки нотўғри ахборот берганлик учун чоралар ва санкциялар қўллашга ҳақли; ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлашга доир талабларни бажармаганлик. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган қоидабузарликлар аниқланганда Марказий банк қуйидаги чоралар ва санкцияларни қўллашга ҳақли: нобанк кредит ташкилотларига уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида, шу жумладан нобанк кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш ҳақида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш; айрим операцияларни ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклаш; нобанк кредит ташкилотининг ўз капиталининг беш фоизигача миқдорда жарима ундириш; нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш; хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни тўхтатиб туриш ёки тугатиш. Чоралар ва санкцияларни қўллашда Марказий банк қуйидагиларни ҳисобга олади: таваккалчилик даражасини, қоидабузарликлар хусусиятини, миқёсини ва уларнинг оқибатларини; қоидабузарликларнинг тизимлилиги ва давомийлигини; йўл қўйилган қоидабузарликларнинг нобанк кредит ташкилотининг молиявий ҳолатига таъсирини; қўлланиладиган чоралар ва (ёки) санкциялар натижасида вазиятни ўзгартириш имкониятини; аниқланган қоидабузарликларнинг ва (ёки) таваккалчиликларнинг юзага келишига олиб келган сабабларни; илгари қўлланилган чоралар ва санкцияларнинг самарадорлигини (натижадорлигини).
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.