«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун

27-modda. Микромолия ташкилотига, факторинг ташкилотига ёки кафолатлар бериш ташкилотига алоқадор бўлган шахсларга хизматлар кўрсатиш

(27-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)

Ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширувчи микромолия ташкилотларининг ва факторинг ташкилотларининг, шунингдек кафолатлар бериш ташкилотларининг ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган, ўзларига алоқадор бўлган шахсларга ёки бундай шахслар номидан ҳаракат қиладиган шахсларга хизматлар кўрсатиши бундай хизматлар ушбу ташкилотларга алоқадор бўлмаган шахслар учун назарда тутилган шартларга қараганда анча қулай шартлар асосида кўрсатиладиган ҳолларда тақиқланади. Микромолия ташкилотига кафолатлар бериш ташкилотига ёки факторинг ташкилотига алоқадор бўлган шахслар қуйидагилардан иборат: унинг раҳбар ходимлари; микромолия ташкилотининг кафолатлар бериш ташкилотининг ёки факторинг ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) йигирма фоиз ва ундан ортиқ улушларига бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи шахслар; унинг устидан назоратни амалга ошираётган ёки унинг назорати остидаги ёхуд у билан биргаликда учинчи шахс назорати остида бўлган шахслар; ушбу қисмнинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг яқин қариндошлари (қариндош ёки қайин-бўйинчилик муносабатидаги шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар ҳамда опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ҳамда опа-сингиллари); юридик шахслар устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоиз ва ундан ортиқ улушларга эгалик қилувчи шахслар микромолия ташкилоти кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти устидан назоратни амалга ошираётган бўлса, мазкур юридик шахслар. Анча қулай шартларни тақдим этиш деганда қуйидагилар тушунилади: микромолия ташкилотининг кафолатлар бериш ташкилотининг ёки факторинг ташкилотининг ўзига алоқадор бўлган шахсга ёки шундай шахснинг манфаатларини кўзлаб ўзининг табиати, мақсадлари, ўзига хос хусусиятлари ва таваккалчилигига кўра бошқа шахсларга кўрсатмайдиган хизматларини кўрсатиши; хизмат кўрсатиш учун бошқа шахслардан талаб қилинадиганидан пастроқ тарзда ҳақ олиш ёки таъминотни бошқа шахслардан талаб қилинадиган қийматдан юқорироқ қиймат бўйича қабул қилиш. Микромолия ташкилоти кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти ўзига алоқадор бўлган шахсларга ушбу модданинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, кузатув кенгашининг (мавжуд бўлганда) ёки юқори бошқарув органининг қарорига кўра хизматлар кўрсатиши мумкин. Агар шахс микромолия ташкилоти кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани имзолаганидан кейин унга алоқадор шахсга айланса, микромолия ташкилотининг кузатув кенгаши (мавжуд бўлганда) ёки юқори бошқарув органи мазкур шахс унга алоқадор шахсга айланган кундан эътиборан ўттиз кун ичида ушбу шартномани маъқуллаши ёки уни бекор қилиш тўғрисида фармойиш бериши керак. Кузатув кенгашининг (мавжуд бўлганда) ёки юқори бошқарув органининг аъзоси микромолия ташкилоти кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти билан ўзи ўртасида ёки ўзига алоқадор шахс ўртасида тузилган ёки тузиладиган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома масаласи бўйича йиғилишда ҳозир бўлмаслиги, қабул қилинадиган қарорга таъсир кўрсатишга уринмаслиги керак. Микромолия ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти ўзига алоқадор бўлган шахсларга хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларнинг алоҳида реестрини юритиши ва реестрни Марказий банкка унинг талабига биноан тақдим этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.