Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш Марказий банк томонидан амалга оширилади.
Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш мақсадида қуйидагиларни белгилайди:
рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини;
нобанк кредит ташкилотларининг ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизлигини таъминлашга доир минимал талабларни;
ломбардларнинг касса хоналарига доир талабларни;
нобанк кредит ташкилотлари томонидан янги молиявий операцияларни, технологияларни ва хизматларни назорат қилинадиган чекланган муҳитда (қамров ҳудуди, синов даври, хизматлар ҳамда операциялар сони ва (ёки) ҳажми, истеъмолчилар сони ва бошқалар) синовдан ўтказиш бўйича махсус ҳуқуқий режимни («тартибга солиш қумдони»);
микромолия ташкилотлари томонидан тўлов агенти (субагенти) ёки банклар, суғурта ва бошқа молия ташкилотлари агенти вазифаларини амалга ошириш тартибини;
микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш тартибини;
микромолия ташкилотларининг, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг, кафолатлар бериш ташкилотларининг ва факторинг ташкилотларининг активлари сифатини таснифлаш ва баҳолашга, уларни таснифлаш асосида активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни шакллантиришга доир талабларни;
микромолия ташкилотларининг, ломбардлар, кафолатлар бериш ташкилотларининг ва факторинг ташкилотларининг хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириши чоғида ушбу ташкилотлар фаолиятига доир минимал талабларни;
махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга доир ички назорат қоидаларини.
Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида қуйидагиларни белгилайди:
нобанк кредит ташкилотлари томонидан фаолиятни ва молиявий операцияларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларини, ҳисоботларнинг шакли, тузилиши ва мазмунини, молиявий ҳамда назоратга доир ҳисоботларни тузиш услубиятини, даврийлигини ва тақдим этиш муддатларини, таваккалчиликларни баҳолаш ҳамда уларнинг фаолиятини назорат қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш муддатларини;
микромолия ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, кафолатлар бериш ташкилотлари ва факторинг ташкилотлари учун пруденциал нормативларни ҳисоблаб чиқариш тартибини ҳамда ушбу нормативларнинг йўл қўйиладиган қийматларини.
Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида:
нобанк кредит ташкилотларидан, уларга алоқадор бўлган шахслардан, шунингдек нобанк кредит ташкилотларининг уюшмаларидан (иттифоқларидан) ҳисоботларни ва ҳужжатларни сўраб олишга ҳамда текширишга, олинган ахборотни тушунтириб беришни талаб қилишга;
нобанк кредит ташкилотларини инспекциядан (текширувдан) ўтказишга;
микромолия ташкилотлари томонидан бериладиган истеъмол кредитлари ва микроқарзлар, шунингдек ломбардлар томонидан бериладиган микроқарзлар бўйича фоиз ставкаларининг ва тўловларнинг энг юқори қийматларини белгилашга;
микромолия ташкилотларининг, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг, кафолатлар бериш ташкилотларининг ва факторинг ташкилотларининг ички аудитига доир талабларни белгилашга ҳақли.
Марказий банк микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрини, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрини, кафолатлар бериш ташкилотлари реестрини, факторинг ташкилотлари реестрини, шунингдек ломбардлар реестрини юритади.
lex.uz’dagi asl matn«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун
25-modda. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш юзасидан Марказий банкнинг ваколатлари
(25-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.