«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун

24-modda. Нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни реестрдан чиқариш

(24-модда биринчи қисмнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)

Нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни тегишинча микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан, кафолатлар бериш ташкилотлари реестридан, факторинг ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан (бундан буён матнда тегишли реестр деб юритилади) чиқариш тўғрисидаги қарор Марказий банк томонидан қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: нобанк кредит ташкилоти томонидан ушбу Қонунда тақиқланган ва (ёки) назарда тутилмаган фаолият амалга оширилганда; микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотларни тегишинча микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан, кафолатлар бериш ташкилотлари реестридан ёки факторинг ташкилотлари реестридан чиқариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда, шунингдек Марказий банк ломбарднинг фаолияти тугатилганлиги ҳақида хабарнома олганда; Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига нобанк кредит ташкилотининг фаолияти тугатилганлиги ҳақида ёзув киритилганда; микромолия ташкилоти фаолияти микромолия банки фаолиятига ўзгартирилганда; нобанк кредит ташкилоти тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганда (кредиторларнинг талабларини уларни бажариш муддатлари бошланган кундан эътиборан уч ой ичида қаноатлантиришга қодир эмаслиги ва (ёки) мажбуриятларнинг активлардан ошиб кетганлиги); Марказий банкнинг назоратга доир вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилинганда; айрим операцияларни амалга ошириш бўйича чекловларнинг амал қилиш даврида нобанк кредит ташкилоти томонидан ушбу операциялар амалга оширилганда; ариза берувчи ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун ёки ломбарднинг фаолияти бошланганлиги тўғрисидаги хабарномада сохта ҳужжатлардан фойдаланганда — суд қарорига асосан. Марказий банк қуйидаги ҳолларда нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли: ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган талаблар бажарилмаганда; ушбу Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган фаолият кетма-кет олти ойдан ортиқ вақт давомида амалга оширилмаганда; ломбард фаолиятини амалга ошириши учун белгиланган талаблар ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида ёлғон ёки ишончсиз ахборот берилганда. Марказий банк нобанк кредит ташкилоти ҳақидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан бир иш куни ичида бу ҳақда нобанк кредит ташкилотини хабардор қилади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборотни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилади. Нобанк кредит ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш тўғрисида Марказий банкнинг хабарномасини олган санадан эътиборан янги хизматлар кўрсатишга ҳақли эмас. Нобанк кредит ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш тўғрисида Марказий банк томонидан қарор қабул қилинганидан кейин ўттиз кун ичида ўз фирма номидан «микромолия ташкилоти», «факторинг ташкилоти», «ипотекани қайта молиялаштириш», «ломбард» деган сўзни ёки сўз бирикмаларини, шунингдек «ММТ» деган қисқартирма сўзни ҳамда «кафолатлар бериш» деган сўз бирикмасини (мавжуд бўлганда) чиқариб ташлаши ёхуд фаолиятни тугатиш ёки қайта ташкил этиш натижасида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.