Меҳнат кодекси

590-modda. Ноқонуний иш ташлаш

Агар ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда назарда тутилган талабларни бузган ҳолда иш ташлаш амалга оширилган (амалга оширилаётган, амалга ошириладиган) ёки иш ташлашни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ноқонуний иш ташлаш деб топилади. Иш ташлаш суд томонидан ноқонуний деб топилганда, мазкур масала бўйича суднинг қарори тўғрисида ходимлар иш ташлашга раҳбарлик қилувчи орқали дарҳол хабардор қилиниши шарт. Иш ташлашни ноқонуний деб топиш тўғрисидаги суднинг қарори дарҳол ижро этилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.