Меҳнат кодекси

589-modda. Иш ташлашга оид чекловлар

Фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар пайтида, уруш ҳолатида, умумий сафарбарлик эълон қилинган даврда иш ташлаш тақиқланади. Иш ташлашда қуйидагиларнинг қатнашиши мумкин эмас ҳамда улар иштирокидаги иш ташлаш тақиқланган ҳисобланади: тиббиёт ходимлари; давлат органининг ваколатларини амалга ошириш учун Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган шахслар; ҳарбий хизматчилар, судьялар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг махсус (ҳарбий) унвонларга ёки мартаба (малака, мансаб) даражаларига эга ходимлари; энергия ва сув таъминоти тизими ташкилотлари ходимлари; алоқа тизими ходимлари. Фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва шахсий хавфсизлиги учун фаолияти ҳаётий муҳим бўлмаган, бироқ аҳолининг кундалик ҳаётини таъминлашда муҳим ўрин тутадиган ташкилотларда, шунингдек иш ташлаш давомийлиги ва кўлами туфайли аҳолининг одатдаги турмуш шароитларига таҳдид солувчи хизматларда (соҳаларда) минимал зарур ишлар (хизматлар) мажбурий жорий этилиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган минимал зарур ишлар (хизматлар) ва улар амалга оширилиши лозим бўлган ташкилотлар (хизматлар, соҳалар) рўйхати Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.