Меҳнат кодекси

584-modda. Иш ташлашга раҳбарлик қилиш

Иш ташлашга касаба уюшмаси қўмитасининг ваколатли вакили раҳбарлик қилади. Иш ташлашга раҳбарлик қилувчи: ходимлар умумий йиғилишларини (конференцияларини) чақиришга; иш берувчидан ходимларнинг манфаатларига дахлдор масалалар бўйича маълумот олишга; иш ташлашни эълон қилиш ва ўтказиш учун асос бўлган келишмовчиликларни ҳал қилишда ходимлар номидан иш юритишга; келишиб олиниши зарур бўлган масалалар бўйича фикрларни тайёрлаш учун мутахассисларни жалб қилишга; иш ташлашда иштирок этаётган ходимларнинг эллик фоизидан кўпроғининг розилиги билан иш ташлашни тўхтатиб қўйишга ҳақли. Иш ташлашга раҳбарлик қилувчи: иш ташлаш амалга оширилаётган даврда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаши; жамоавий меҳнат низосини тинч йўл билан ҳал этиш учун барча зарур чораларни кўриши; иш ташлашни эълон қилиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган иш ташлаш бошланадиган сана, вақт ва жойга доир талабларга амал қилинишини таъминлаши; жамоавий меҳнат низоси тарафларига, давлат органлари ва ташкилотларига ёлғон ёки бузиб кўрсатилган ахборот тақдим қилмаслиги; ўзига берилган ваколатлар доирасидан четга чиқмаслиги шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.