Меҳнат кодекси

582-modda. Иш ташлашни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш

Иш ташлашни эълон қилиш тўғрисидаги қарор ташкилот (филиал, ваколатхона ёки бошқа алоҳида таркибий бўлинма) ходимларининг умумий йиғилишида (конференциясида) қатнашаётган ходимларнинг (делегатларнинг) эллик фоизидан кўпроғи ёқлаб берган овози билан қабул қилинади. Ташкилот (филиал, ваколатхона ёки бошқа алоҳида таркибий бўлинма) ходимларининг умумий йиғилиши (конференцияси) томонидан иш ташлашни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш иш ташлаш бошланишидан камида бир ой олдин ушбу Кодекснинг 36-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади. Иш ташлашни эълон қилиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак: иш ташлашни эълон қилиш ва ўтказиш учун асос бўлган жамоавий меҳнат низоси тарафларининг келишмовчиликлари рўйхати; иш ташлаш бошланадиган сана, вақт ва жой; иш ташлашга раҳбарлик қилувчи ва унинг иш ташлаш чоғидаги ваколатлари тўғрисидаги маълумотлар; ходимларнинг яраштирув-воситачилик тартиб-таомилларида иштирок этувчи вакиллари рўйхати.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.