Mehnat kodeksi

552-modda. Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисининг баённомаси

Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг мажлисида баённома юритилади, у комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади. Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисининг баённомасида ўтказилаётган мажлиснинг қуйидаги бутун жараёни акс эттирилади: мажлис ўтказилаётган сана; комиссия таркиби; қандай ариза кўрилаётганлиги; комиссия мажлисини олиб бориш тартиби; ходим (унинг вакили) ҳамда иш берувчининг вакили томонидан келтирилаётган тушунтиришлар ва важларнинг, шунингдек гувоҳлар кўрсатувларининг, мутахассислар фикрларининг баёни; қарорнинг мазмуни. Якка тартибдаги меҳнат низосининг тарафлари ва меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисининг манфаатдор иштирокчилари мажлис баённомаси билан танишишга ҳақли ҳамда ушбу баённома имзоланган кундан эътиборан уч иш куни ичида баённомага нисбатан ёзма эътирозларини ундаги хатоларни, нотўғри талқинларни ёки баённоманинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда бериши мумкин. Комиссия тарафларнинг ёзма эътирозларини мажлис баённомасига илова қилиши керак. Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисининг баённомасини юритиш комиссия мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви орқали электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.